10 ойда қарийб 2 минг киши йўлларда ҳалок бўлди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
10 ойда қарийб 2 минг киши йўлларимизда ҳалок бўлди
ЙҲХББ маълумотига кўра, йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида жами 7681 та ЙТҲ содир бўлган.
Уларда 1964 киши вафот этган, 6886 киши турли даражада тан жароҳати олган.
✅ Ҳудудлар кесимида энг кўп йўл-транспорт ҳодиси Фарғона вилоятида содир бўлган – 1173 та.
➖Тошкент вилоятида 1023 та;
➖Тошкент шаҳрида 842 та;
➖Наманган вилоятида 830 та;
➖Самарқанд вилоятида 825 та.
⛔️ Шунингдек, ЙТҲларнинг 7479 тасини эркак ҳайдовчилар, 202 тасини эса аёл ҳайдовчилар содир этган.
🌞🌛Кундуз куни 5187 та, тунда 2497 та ЙТҲ содир бўлган.
P.S.: яна ўша эски гапларни такрорлашга мажбурман: тезроқ ушбу фожиаларнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш керак. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишдаги имтиҳон тизимини яхшилашдан тортиб йўллар сифатини оширишгача, ўқитишдан тортиб, ҳаммаёқни камералаштиришгача ва ҳ.к. комплекс ишларга жуда муҳтожмиз.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1




