Ўзбекистон учун 100 ғоя лойиҳасига аризалар қабул қилинмоқда
Инсон онгининг чегараси йўқ, унда ақл бовар қилмас фикрлар, ғоялар пайдо бўлади. Улар шунчаки ғоя бўлиб қолиб кетмаслиги учун, ўз вақтида амалга ошириш керак. Кўпинча хоҳиш бўлса-да, етарли имкониятнинг йўқлиги аксарият лойиҳаларнинг шунчаки орзу бўлиб қолиб кетишига сабаб бўлади. “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳаси эса сизнинг ғояларингиз учун минбар бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, IT-парк ва Президентнинг 5 та ташаббуси лойиҳа офиси томонидан ташкил қилинаётган кенг қамровли тадбирда мамлакатнинг 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аҳолиси Ўзбекистон равнақига хизмат қиладиган ўз ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.
Сиз ҳам қатнашиб, ғояларингизни амалга оширинг. Аризалар 2021 йил 20 июнга қадар www.100ideas.uz сайти ёки Телеграмдаги @yuzideas_bot орқали қабул қилинмоқда.
Sayt | Bot | Facebook | Instagram | YouTube
- 👍 1



