Ўзбекнефтгаз 2021 йил учун ижобий аудиторлик хулосасини олди
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” халқаро компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулоса берилди
Бу ҳақда хабар берган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Матбуот хизматига кўра, жаҳондаги йирик аудитор-консалтинг компанияларидан бири ҳисобланган, “Ernst & Young” компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2016–2020 йиллардаги ҳисоботи учун ижобий аудиторлик хулосалари берилган эди.
Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида 2021 йил учун консолидациялашган молиявий ҳисоботи учун “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси мавжудлиги “Ўзбекнефтегаз” АЖ томонидан халқаро фонд бозорларида ўз акцияларини жойлаштиришга муҳим туртки бўлиб хизмат қилади.
- 👍 324



