Азер Гасимов 35 йилдан сўнг хоразмлик дўсти билан кўришди
Video22-iyun, 2022, 18:261 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Озарбайжон Президентининг матбуот котиби Азер Гасимов 35 йил олдин армияда хоразмлик юртдошимиз Улуғбек Матниёзов билан хизматдош бўлган экан.
Озарбайжон делегациясинининг Хивага ташрифи давомида ушбу икки ҳарбий хизматдош узоқ йиллик танаффусдан сўнг кўришибди. Бир-бирини соғинган дўстларнинг жуда самимий учрашуви бўлган.
P.S. Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг айтишича, бугун озарбайжонлик ҳамкасбининг туғилган куни экан. “Шундай кунда ўзбекистонлик дўсти билан учрашиш орзусини рўёбга чиқара олганимиздан хурсандмиз”, - дейди Асадов.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2907



