Ўзбекнефтгаз S&P Global Ratings халқаро рейтингини олди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
“Ўзбекнефтгаз” АЖ “S&P Global Ratings” агентлигининг “Барқарор” прогнози билан “BB-” халқаро кредит рейтингига эга бўлди
Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кредит қобилияти тўғрисидаги маълумотлар асосида “S&P Global Ratings” қўмитаси томонидан узоқ муддатли кредит рейтинги (ВВ-/Барқарор) берилди, ушбу рейтинг Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингига мос келади.
Маълумот учун, “BB” – кредит хавфлари мавжуд бўлиши мумкин экани, бироқ компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажариша олишини билдиради.
Бундан аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ илк бор “Fitch Ratings” томонидан “барқарор” прогнози билан “BB-” даражасидаги рейтингни ҳам қўлга киритган эди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1






