Шавкат Мирзиёев халқ таълими бўйича йиғилиш ўтказмоқда
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш танқидий руҳда ўтмоқда.
Жумладан, республика бўйича айни пайтда 120 та мактаб юқори коэффициентда ишлаётгани айтилди. Бундан ташқари, кўплаб мактаб филиалларининг аҳволи мутлақо бугунги кун талабига жавоб бермайди.
Мактабларни компьютер билан таъминлаш бўйича маблағлар ажратилган бўлса-да, Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ишлар суст кетаётгани танқид қилинди.
Олис ва чекка ҳудудлардаги ҳамда “оғир” шароитдаги мактабларда таълим сифатини ошириш билан боғлиқ ишлар қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 768





