Ўзбекистон йўлларидаги ўлим ҳолатлари ва янги Президент қарори
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganМусаффо осмон остидаги даҳшатли «уруш»
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Худога шукр. Яна шукрки, юртимизда урушлар йўқ, илоҳим бўлмасин ҳам.
Аммо йўлларимизда урушлардагидан кўпроқ одам ўлаётгани ачинарли, албатта. Ўтган йили 2 ярим минг инсон авариялар натижасида ҳалок бўлибди. 2 ярим минг хонадонда мотам бўлган. Минглаб болалар отасиз ва онасиз етим бўлиб қолишган, яна минглаб инсонлар фарзанд доғида куйишган. Ака-укасидан, опа-синглисидан айрилганлари қанча.
Ва бу аянчли рақамлар ўтган 2 йилдагига қараганда сезиларли ошганини кўриши мумкин. Қизиқ, 2021 йили нима бўлдики, бу даражада авариялар ва ўлимлар сони ошиб кетди? Нега камайиш ўрнига, кўпаймоқда? Бунинг устида бирор илмий изланишлар, тадқиқотлар ўтказиляптими? Сабаблари аниқланиб, уларга қарши аниқ чоралар кўриляптими?
Рақамлар даҳшатли эканлиги аниқ. Айнан шунинг учун ҳам кеча худди шу масалада махсус Президент қарори қабул қилинди. «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг айрим бандларини каналимизда эълон қилгандик (1, 2, 3, 4). Тўлиқ матни эса бу ерда.
Аллоҳ барчамизни йўлларимиздаги «уруш»дан ўз паноҳида асрасин. Эҳтиёт бўлинг. Қоидаларга амал қилинг.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 813



