Фарғона ва Ўзбекистон бўйлаб ЙТҲ қурбонлари статистикаси
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganManba:Muhrim / Муҳрим
Фарғонада январь—апрелда бўлган авариялар оқибатида 64 киши ҳалок бўлган. Май ойининг қандайдир бир ҳафтасида эса шу кўрсаткичнинг учдан бири қайд этилди — бир ҳафтада вилоят йўлларида 20 киши қурбон бўлган. Бу 20 нинг орасида етти ойлик чақалоқ бор.
Ангрен ва Хоразмдаги бир кунда бўлган даҳшатли авариялар кунлик ЙТҲ қурбонлари статитистикасини ҳам даҳшатли қилиб юборган — Ўзбекистонда бир кунда юз берган бешта авария оқибатида 15 киши ҳалок бўлган. Уларнинг қанчаси болалар.
Даҳшатми? Даҳшат. Коронавирусдан хавфлироқ эпидемия, таъбир жоиз бўлса. Расман, албатта.
- 👍 1





