Ўзбекистонда 4 ойда ЙТҲ оқибатида 557 киши ҳалок бўлди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Йўлларда содир бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисалари ва пастқам бўлиб кетган автомобиллар акс этган суратлар

4 ой ичида йўлларда 557 киши ҳалок бўлди

Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 2242 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Натижада 557 киши ҳалок бўлди, 1684 киши турли даражада жароҳатланди. Улар орасида бир умрга ногирон бўлиб қоладиганлари ҳам бор.

Авариялар юзага келишига сабаб бўлган омиллар қаторида тезликни ошириш — 32,4 фоиз, пиёдалар ўтиш йўлаклари йўқлиги сабабли белгиланмаган жойдан ўтиш — 16,2 фоизни ташкил этган.

Ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида йўл маданиятини ўргатиш, аҳолида қонунларга итоаткорлик ҳиссини шакллантириш, расво йўлларимизни созлаш ва яна бошқа кўплаб жуда муҳим қиладиган ишларимиз бор ҳали бу соҳада.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek