Йўллардаги ўлим ва пиёдалар масъулияти
Йил бошидан буён йўлларда 141 киши вафот этибди, шуларнинг 47таси пиёдалар айби билан содир бўлган
Энг кўп авариялар айнан пиёдалар айби билан содир этилаётган экан. Ёмон томони эса, ушбу ЙТҲларга пиёдалар айбдор бўлса ҳам, лекин бечора ҳайдовчилар жавобгарликка тортилади ёки камида бир умр виждон азобида қийналади.
Илтимос, ҳурматли фуқаролар, йўллардан инсонга ўхшаб фаросат билан ўтайлик. Баъзи вазиятларда айримларнинг йўлни кесиб ўтишини кўриб, уларни “инсон” дейишга тил бормай қолади.
Илтимос, ҳурматли мутасаддилар, йўлларимизни пиёдалар учун хавфсиз ва қулай қилиб қурайлик. Кўп ҳолларда етарли шароит йўқлиги ҳам аварияларга сабаб бўляпти.
P.S.: йўлларимизнинг расволиги, ҳатто марказий кўчаларда ҳам катта-катта қудуқлар борлиги ҳақида индамадим, бу алоҳида мавзу.
👉 @xushnudbek 👈


