Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
ФВВ ходимлари ва ҳарбийлар ЙТҲда жабрланган фуқаролар билан мулоқот қилмоқда
Тез тиббий ёрдам машинаси чегара мажмуаси дарвозасидан чиқиб кетмоқда
Тиббиёт ходимлари жароҳатланган фуқарони замбилда шифохонага олиб киришмоқда
Шифохона палатасида шифокорлар жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда

Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди. Яна бир киши вафот этди

Шавкат Мирзиёевнинг тезкор топшириғига кўра Ҳукумат қарори билан ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча Қозоғистонга етиб бориб, юртдошларимизни олиб келиш чораларини кўрди ва бугун тонгда етиб келишди.

ФВВ хабарига кўра, Дўст Қозоғистон масъуллари мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак берган.

2 нафар вафот этган фуқароларимизнинг жасадлари яшаш манзили – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 14 май куни бахтсиз ҳодиса оқибатида яна бир фуқаро вафот этди. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафар жароҳатланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😢 731
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek