Шавкат Мирзиёев буғдой бозорини соғломлаштириш ҳақида

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Шавкат Мирзиёев:

Бозор ҳаммасини ҳал қилади. Биз буғдой учун фермерга бир ярим миллион сўм беряпмиз, бозор эса 4 миллион сўм таклиф қиляпти. Ўртадаги фарқ кимга қоляпти? Ўртакашларга, порахўрларга қоляпти. Лекин деҳқонга фойдаси бўлмаяпти.

Порахўрларнинг ҳаммасини қамаб, тугатиб бўладими? Ундан кўра, биз энг аввало тизимни соғломлаштиришимиз керак. Мана, пахта муаммоси ҳал бўлдику, буғдой ҳам ҳал бўлади.

Беш йил чидадим, аммо иқтисодиётни бундай ривожлантириб бўлмайди. Давлат ва бозор нархи ўртасида тафовут бўлмаса, ҳаммаси жойига тушади. Деҳқон манфаат кўргандан кейин уруғликни ҳам ўзи топади, буғдойга ҳам яхши қарайди.

Кам таъминланганларга ёрдам берамиз, албатта. Имкон қадар буханка нони нархи ошишининг салбий оқибатларининг олдини оламиз. Темир дафтар асосида иш юритамиз.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1595
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek