Ғалла сиёсати бозор муносабатларига ўтади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Ниҳоят ғалла етиштирувчи фермерлар кўксига ҳам шамол тегадиган бўлди: ғалла сиёсати бозор муносабатларига ўтади

Президент қарори билан 2022 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

1 783 минг тонна товар буғдой давлат ресурси сифатида;

266,5 минг тонна буғдой уруғлик сифатида харид қилинади.

Давлат ресурсларига қабул қилинган буғдой учун дастлабки босқичда буғдой етиштирувчи ҳўжаликларга буғдойнинг тоннасига ўртача 3 млн. сўмдан тўлаб берилади ва июль-август ойларида шаклланган биржадаги буғдой нархларидан келиб чиқиб, ушбу буғдой учун сентябрь ойида қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Мисол учун июль-август ойларида буғдойнинг ўртача биржа нархи тоннасига 3,7 млн. сўм бўладиган бўлса, буғдой етиштирувчиларга яна тоннасига 700 минг сўмдан тўлаб берилади.

Бундан ташқари, 500 минг тонна буғдой ғалла етиштирувчилар томонидан июль, август ва сентябрь ойларида биржа савдоларида сотиш учун дон корхоналарига қабул қилинади. Бу буғдойни фермерлар биржада ўзи сотади ва тўлиқ бозор нархида буғдой пулини олади. 500 минг тоннанинг дон корхоналарига ташиш ва сақлаш харажатлари давлат томонидан қопланади.

Ғалла етиштирувчилар томонидан биржада сотиладиган 500 минг тонна буғдой ва давлат ресурсларига харид қилинган буғдой биржа савдоларида мулкчилик шаклидан қатъи назар, харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги ун маҳсулотини сотиш мажбуриятини олган барча ун ишлаб чиқарувчи корхоналарга сотилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 765
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek