Президент видеоселекторда қишлоқ хўжалиги бўйича янгиликларни айтди
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlanganБугун Президент раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида баён этилган ташаббусларнинг айримлари
I. Пахта-тўқимачилик кластерлари йўналишида:
➖Кластерларга бириктирилган 1 млн гектар пахта майдонларида ҳар бир гектарга 1 миллион сўмдан грант ажратилади.
➖Бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналарига:
а) 3 йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 12 фоиз ўрнига, 1 фоиз қилиб белгиланади;
б) мол-мулк солиғини 3 йилга кечиктириб тўлаш имконияти берилади.
➖Очиқ танлов асосида барча кластерлар билан 30 йил муддатгача алоҳида шартнома тузилади.
➖Кластерлар фаолиятини тугатиш, Республика комиссияси хулосаси асосида, фақат суд тартибида ҳал қилинади.
II. Ғалла етиштириш тизими йўналишида:
➖Ҳар бир ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари 3 йил давомида ҳар йилги ҳосилдан гектарига 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига эркин нархларда чиқаради.
➖Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма 2,5 миллион тонна ғаллани биржадан бозор нархларида давлат захираси учун сотиб олади.
➖“Ўздонмаҳсулот” таркибидаги донни қайта ишлаш корхоналари негизида ғалла кластерлари ташкил этиш учун, улар очиқ савдоларга чиқарилади.
III. Мева-сабзавотчилик йўналишида:
➖Келгуси йилдан, суғурта компаниялари орасида мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш тизими жорий этилади.
➖Паст ҳосилли 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига танлов асосида, 1 гектардан ижарага берилади.
IV. Ҳосилдорликни ошириш йўналишида:
➖Жорий йил ҳосилидан бошлаб 3 йил давомида, пахтани Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида машинада териш харажатининг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.
➖Импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод этилади.
➖Лазерли текислаш ускуналари ва дон уруғ сеялкаларини харид қилиш учун келгуси йилда 50 миллиард сўм субсидия ва божхона имтиёзлари берилади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



