Педагогика университети декан ўринбосари қамоққа олинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganТалаба-қизга тегажоқлик қилганликда айбланаётган Педагогика университети декан ўринбосари қамоққа олинди
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Расмий хабарда айтилишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни тахминан соат 16.00 ларда 1984 йилда туғилган Ю.Бағибек ўзининг хизмат хонасида 2001 йилда туғилган К.Муштарибонунинг номусига тегмоқчи бўлганда ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноий қилмишини охирига етказа олмаган. Сўнг жиноятини яшириш мақсадида К.Муштарибонуни деразадан пастга итариб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) ва 105-модда (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ю.Бағибекка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда», - дейилади расмий хабарда.
Шунингдек, мазкур воқеа юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам баёнот берди ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан ҳам қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилишини маълум қилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 😢 2



