Наманганда шифокорни калтаклаганларга жазо тайинланди
Наманганда шифокорни аёвсиз калтаклаган ака-укаларга жазо тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида оилавий поликлиника шифокорини аёвсиз калтаклаган ака-укалар билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди.
Суд 22 яшар укани Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» бандида (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Судланувчи 25 ёшли акага эса 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.
Воқеа июль ойида содир бўлганди. Акаси поликлиникага иситмам бор деб мурожаат қилган. Навбатчи шифокор иситмани ўлчаб, ҳарорат 36,6 даражада эканлиги, ҳаммаси жойидалигини айтган. Аммо бу жавобдан қониқмаган ака шифокорни ҳақорат қилиб, юзига мушт туширади. Укаси эса шифокорни ётқизиб олиб, ҳушдан кетгунча калтаклаган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2

