Шавкат Мирзиёев Бўзатов тумани аҳолиси билан учрашди

Foto21-sentabr, 2021, 13:401 daqiqa0 koʻrish

“Бош вазир бахтли одам, пахта деган ташвиши йўқ” — Президент

Бугун Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди. Президент дастлаб Бўзатов туманига ташриф буюрди ва аҳоли билан кўришди. Суҳбатда Қорақалпоғистон Швейцарияси дейиладиган Бўзатов туманида аграр соҳани ривожлантириш ҳақида кўп фикр ва таклифлар билдирилди.

“Қишлоқ хўжалигига янгича қарашни ўрганишимиз керак. Мана, ҳозир пахта даври. Илгари бунақа пайтда ўқитувчи ҳам, шифокор ҳам, олиму академик ҳам, талабаю ўқувчилар ҳам далада бўларди.

Биз биттада 6 миллион “ихтиёрий-мажбурий” теримчини пахта даласидан чиқариб юбордик. Лекин бу билан пахта етиштириш тўхтаб қолгани йўқ. Бош вазиримизга доим айтаман, “қандай бахтли инсонсан, пахта деган ташвишинг йўқ”, деб. Чунки мен Бош вазирдан ҳеч қанақа “сводка” сўрамайман, пахта нима бўляпти, деб безовта қилмайман.

Сабаби биз ишни тўғри йўлга қўйдик, халқни мажбурламасдан ҳам пахта етиштирса бўлишини исботладик. Шунинг учун кўнглим тўқ”, - деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek