Украинада ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради
⚡️ Украинадан Польша чегараси томон ҳаракатланаётган ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради, қурбон бор
Львовдан Польша чегараси томон кетаётган уч ўзбекистонлик — О.Ҳ., Б.Ҳ. ва Ш.С. (учаласи ҳам 2001 йилда туғилган) автоҳалокатга учради. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида О.Ҳ. ҳалок бўлган, Б.Ҳ. ва Ш.С. Львовдаги Топольная касалхонасига жойлаштирилган, уларнинг аҳволи, дори таъминоти назорат остида.
ЎзАнинг хабар беришича, Ўзбекистон элчихонаси автоҳалокатга учраган йигитларнинг яқинларига мазкур вазият назорат остида экани ҳақида маълум қилган, шунингдек, автоҳалокат қурбони бўлган бир нафар юртдошимизнинг жасадини Ўзбекистонга юборишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
👉 @xushnudbek 👈
- 😢 2470



