Умра зиёрати учун қалбаки паспортлардан фойдаланганлар ушланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo6 daqiqa0tahrirlangan

Тошкент аэропортида 2022 йил 1 январь куни Қозоғистоннинг қалбаки паспортлари билан Умра зиёратига учиб кетмоқчи бўлган 40 нафар Ўзбекистон фуқароси тўхтатиб қолинган.

Шунингдек, 6 февраль куни Умра зиёратига отланган 47 нафар ўзбекистонлик Дубай аэропортида сохта паспортлар билан ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинган.

Бундан ташқари, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни Умра зиёратига қалбаки паспорт ва визалар орқали юбориш билан шуғулланган жиноий гуруҳлар аниқланган.

Алоҳида қайд этиш жоиз — қалбаки паспортлар билан ушланган Ўзбекистон фуқароларига Саудия Арабистони томонидан 10 йил муддатга ушбу мамлакатга кириш тақиқи қўйилмоқда.

👉@xushnudbek👈

  • 👍 913
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek