Қозоғистонда Ўзбекистон автобуси ағдарилиб кетди

Albom13-may, 2022, 09:582 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус Қозоғистонда ағдарилиб кетди

12 май куни Олмаота—Тошкент автомобиль йўлининг 571-километрида, Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради, деб хабар бермоқда «Kazinform».

Хабарда айтилишича, ҳалокат натижасида ҳайдовчи ёрдамчиси ва бир нафар йўловчи — жами 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

48 нафар (38 эркак, 9 аёл ва 1 бола) Ўзбекистон фуқароси туман шифохонасига мурожаат қилган. 4 киши реанимацияда, уларнинг аҳволи барқарор. 12 киши эса жарроҳлик бўлимида.

Расмлардан автобус «Mironshox grand trans» МЧЖга тегишли эканлигини кўриш мумкин. Очиқ маълумотларга кўра, ушбу МЧЖ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида рўйхатдан ўтган. МЧЖ таъсисчилари ва раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида рўйхатдан ўтган бошқа фирмаларнинг таъсисчиси эканлигини маълум бўлди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😢 857
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek