Нукус – Олмаота йўналишидаги автобус ҳалокати тафсилотлари
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzЎзбекистонликларни олиб кетаётган автобус Қозоғистонда ағдарилиб кетди 12 май куни Олмаота—Тошкент автомобиль йўлининг 571-километрида, Қозоғистоннинг Жамбил в…Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Нукус – Олмаота йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси қошида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Дипломатлар воқеа жойига етиб борган.
Марҳумларнинг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилмоқда. Вазият Бош консулхона назоратига олинган.
Ҳамюртларимиз мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +77779504422, +77779504433) ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 😢 517


