Қозоғистондаги автобус ҳалокатида ўзбекистонликлар жароҳатланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganТИВ КОНСУЛЛИК-ҲУҚУҚИЙ ДEПАРТАМEНТИ АХБОРОТИ
https://mfa.uz/ru/press/news/2019/04/18678/
Жорий йилнинг 20 апрель куни тонг соат 5:09 да Чимкент-Олмаота трассасининг 181-километрида «Van Hool» автобуси (давлат рақами kz 213 ZSA) иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 29 киши турли даражада тан жароҳати олган. Ҳозирги вақтда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари турли даражадаги тан жароҳатлари билан Ўтрордаги шифохонага ётқизилган:
1. Жуманиёзова Марҳамат, 1996 й.т., Хива шаҳридан;
2. Роҳила Аҳметова, 1994 й.т.;
3. Жабборов Шодлик Мақсудович, Хива шаҳридан;
4. Матжонов Отабек Абдуллаевич, 1985 й.т., Қорақалпоғистон Республикасидан;
5. Ҳайдаров Сардор Анорбой ўғли, 1994 й.т.ю
Қордайдаги шифохонага қуйидаги икки нафар Ўзбекистон фуқароси етказилган:
1. Исломиддинов Абухаттар ўғли, 1997 й.т.;
2. Муҳаммаджонов Зоводбек, 1999 й.т..
Олмаота шаҳридаги Бош консуллик Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Фавқулодда вазиятлар бўйича департаменти билан тезкор алоқани йўлга қўйган. Ҳодиса жойига Бош консуллик ходими йўл олган.
P.S.: ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигимни билдираман. Аллоҳ ўтганларни ўз раҳматига олган бўлсин.
👉 @xushnudbek 👈






