Ўзбекистонда инсон аъзолари трансплантациясига рухсат берилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Ўзбекистонда инсон аъзоларини кўчириб ўтказишга рухсат берилди

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Унга кўра:

✅ Трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади;

✅ Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади;

✅ Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри юритилади;

❌ Тирик донорни трансплантацияга мажбурлаш тақиқланади;

❌ Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас;

❌ Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1080
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek