Фуқароларнинг репродуктив саломатлиги тўғрисидаги қонун
Янги қонун қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.
Қонунга биноан, фуқароларнинг репродуктив саломатлиги инсоннинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий жиҳатдан соғломлиги ҳолати бўлиб, бу ҳолат унинг бола туғилишига қодирлигини белгилайдиган репродуктив тизими, ушбу тизимнинг функциялари, ҳаётий жараёнлари билан боғлиқ бўлади.
Шунингдек, қонунда соҳа бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, давлат кафолатлари, тегишли органлар ваколатлари, фуқароларнинг репродуктив ҳуқуқлари белгиланган.
Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 хавфсиз ва самарали репродуктив технологиялардан фойдаланган ҳолда ўз фарзандларининг туғилиши хусусида мустақил равишда қарорлар қабул қилиш;
👉 ўзининг репродуктив саломатлиги тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот олиш;
👉 туғилишни тартибга солишнинг хавфсиз усулларидан ва контрацепциядан фойдаланиш;
👉 тиббий-профилактика хизматларидан фойдаланиш ва соғлиққа хавф солувчи воситалардан, шу жумладан илмий тажрибалар қўлланилишидан ҳимояланиш;
👉 ўз репродуктив ҳуқуқларини амалга ошириш чоғида тиббий-ижтимоий, шунингдек психологик ёрдам ва ахборот олиш;
👉 ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш.
Юридик ва жисмоний шахслар фуқароларнинг ўз репродуктив ҳуқуқларини амалга ошириши билан боғлиқ ахборотни сир сақлаши шарт.
Қонунда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш шартлари ҳам белгиланди, унга кўра:
- ҳомиладорликнинг 12 ҳафтагача бўлган муддатида, аёлнинг хоҳишига кўра;
- ҳомиладорнинг ҳаётига хавф солувчи тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганида ҳомиладорлик муддатидан қатъи назар амалга оширилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
