Таълим тизимини ривожлантиришга оид фармон лойиҳаси эълон қилинди

Matn24-oktabr, 2020, 16:352 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимини янада ривожлантиришга оид катта фармон лойиҳаси эълон қилинди

https://regulation.gov.uz/ru/document/23678

Унда жумладан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

➖ Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги навбатлилик коэффициенти паст бўлган мактаблар тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга берилади;

➖ ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиблик (олтин, кумуш, бронза медали)ни қўлга киритган педагогларга тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади;

➖ умумтаълим муассасалари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади;

➖ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ҳудудий халқ таълими бўлинмалари методистларининг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади;

➖ 2024/2025 ўқув йилига қадар фаолияти давомида юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб борилади;

➖ Мактаб битирувчиларининг ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида мактабнинг раҳбар ходимларини турли миқдорларда рағбатлантириш йўлга қўйилади;

➖ мактаб, коллеж, лицей битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)даги мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади;

➖2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш, уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этиш тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Ва бошқа шу каби ўзгаришлар таклиф этилмоқда. Лойиҳа билан танишиб, ўз таклиф-мулоҳазаларингизни қолдиринг.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek