Дарсликлар таржимаси учун мутахассислар таклиф этилмоқда

Matn24-oktabr, 2020, 12:001 daqiqa0 koʻrish

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев дарсликлар таржимасида ёрдам беришни истаганларга мурожаат билан чиқди. Унда шундай дейилади:

“Ҳурматли ўқитувчилар, олимлар ва ота-оналар!

Маълумки, мамлакатимизда таълим жараёни 7 тилда олиб борилади. Дарсликларнинг оригинал макетлари эса ўзбек тилида яратилиб (она тили фанидан ташқари), кейин бошқа тилларга (қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман) таржима қилинади.

Таржима ишлари нашриётларда амалга оширилиб, Республика таълим марказининг тегишли тил муҳаррирлари томонидан кўриб чиқилади.

Афсуски, бу жараёнга жалб қилинган мутахассисларнинг малака даражалари ҳар доим ҳам талаб даражасида бўлмаганлиги оқибатида, таржималарда хатоликлар кузатилмоқда.

Жамоатчилик ва ота-оналарнинг ҳақли эътирозларини тушунган ҳолда, вазирлик таржима жараёнларига малакали мутахассисларни таклиф қилмоқда.

Агар Сиз мазкур жараёнга ўз ҳиссангизни қўшиш истагида бўлсангиз, қуйидаги ҳавола орқали ўз ҳақингизда маълумотларни йўллашингизни сўраймиз:

👉 https://forms.gle/vrhXSZa8XxDgMxZ47

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek