Халқ таълими ходимларига таътил бериш тартиби белгиланди
Халқ таълими вазири буйруғи билан:
👉 навбатдан ташқари белгиланадиган таътил кунлари ҳар йилги асосий меҳнат таътилининг давомийлигини тегишли муддатга қисқартириш ҳисобига қопланади;
👉 2019/2020 ўқув йили учун режалаштирилган таътил (2020 йилнинг 21 мартдан - 27 мартгача) даврида кўзда тутилган педагогик юкламалар педагоглар томонидан ўрнатилган тартибда ойлик иш ҳақлари сақлаб қолинган ҳолда масофадан туриб бажарилиши белгиланди;
👉 2020 йилнинг 18-20 ва 28-31 март кунлари давомида таълим муассасалари ходимларига (айрим ходимлар ҳамда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларининг барча ходимларидан ташқари) навбатдан ташқари меҳнат таътили (6 кунга -18,19, 20, 28, 30, 31 март кунлари) берилади;
👉 таътил даврида қуйидагилар ўз фаолиятини иш жойида амалга ошириши инобатга олинсин:
-директор;
-ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари;
-маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари;
-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари;
-психолог;
-ёшлар етакчиси;
-фаррош;
-қоровул.
👉 @xushnudbek 👈


