ОТМ ходимларига меҳнат таътили бериш тавсия этилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг хатига биноан, ОТМ профессор-ўқитувчиларининг 50 фоизигача ва бошқа ходимларнинг бир қисмига Меҳнат кодексида белгиланган навбатдаги меҳнат таътили ҳисобидан талабалар каникули даврида меҳнат таътили бериш тавсия этилади.
Меҳнат таътили бериладиган ОТМ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари тоифасига биринчи навбатда вояга етмаган фарзандлари бўлганлар ва катта ёшдагилар киритилиши мақсадга мувофиқ.
Шу билан бирга, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларга ижодий таътил бериш масалалари кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ.
Режали илмий-тадқиқот ва методик ишларни масофавий (турар жойдан) бажарилишига ва назорат этилишига шароит яратиш лозим.
👉 @xushnudbek 👈

