Педагог ходимларга махсус устама белгиланди

Matn8-iyun, 2019, 20:591 daqiqa0 koʻrish

Педагог ходимларга махсус устама белгиланибди. Бу ҳаммага тааллуқлими?

Бугун «Ҳуқуқий ахборот» каналида педагог ходимларга махсус устама белгилангани ҳақида хабар чиқди.

Хабарда айтилишича, қарорга мувофиқ, бошқа ҳудудлардан келиб мактабларда дарс бераётган ходимларга қуйидаги миқдорларда устама белгиланган:

• мактабда ишлаган даври 6 ойдан 3 йилгача – 10%;
• 3 йилдан 5 йилгача – 20%;
• 5 йилдан 10 йилгача – 30%;
• 10 йилдан 15 йилгача – 40%;
• 15 йилдан ортиқ – 50%.

Шунингдек, хабарга устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхати илова қилинган:
https://bit.ly/2XBH5hM

Кўпчилик, ушбу хабардан сўнг, "барча педагогларга устама белгиландими?" дея сўрашмоқда. Менимча, бу устама барчага тааллуқли эмас.

Махсус устама фақат рўйхатда номи келтирилган маҳалла ва овул фуқаролар йиғинидаги мактабларга бошқа ҳудуддан келиб дарс берган педагогларгагина қўшилади. Шу ҳудуднинг ўзида яшайдиган педагогларга ёки рўйхатда номи қайд этилмаган ҳудуддаги мактабларда ишлайдиганларга бундай махсус устама берилмайди.

"Менимча" деб тахмин билан гапираётганимнинг сабаби, ҳали қарорнинг ўзи билан таниш эмасман, шунинг учун аниқ айта олмайман.

Адлия хабарида қарорни ким ва қачон қабул қилгани (ВМ қарори бўлса керак), бу ўзгариш қачондан кучга кириши ҳақида маълумот берилмаган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek