Спорт таълимида янги тизим жорий этилади

Matn23-may, 2022, 22:131 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Бугун Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Илғор хорижий тажриба асосда спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича қуйидаги тизим жорий этилади:

- коллежлар ҳар бир вилоятда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази сифатида ташкил этилади;

- марказлар ҳузурида 5-9-синфлар учун Олимпия мактаблари, 10-11-синфлар ва 1-2-курслар учун Олимпия ва паралимпия коллежлари бўлади;

- болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яхши натижа кўрсатган ёшлар Олимпия мактабига қабул қилиниб, таълим олади ва чуқурлаштирилган спорт билан шуғулланади;

- ихтисослашган спорт мактаблари битирувчилари коллежларга 1-курсга қабул қилиниб, тайёргарликнинг узлуксиз тизими яратилади;

- илғор тренер ва хорижий экспертлардан иборат Мураббийлар кенгаши мусобақаларда энг юқори натижага эришган спортчиларни коллежларга саралаб олади;

- коллеж битирувчилари Олий спорт маҳорати институтига қабул қилинади;

- спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади. Бундан ташқари, яхши натижа кўрсатган мактаб директорлари, тренерлар ва бошқа мутахассисларга қўшимча 50 фоизгача устама тўланади;

- жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий чемпионатларда спортчилари ғолиб бўлган тренерларга 5 фоиз, республика чемпионатида – 20 фоиз устама берилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 789
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek