Самарқандда сайёҳларга нисбатан электрошокер қўлланилди
Бунақа ходимлар билан туризмни 2 дунёда ҳам ривожлантира олмаймиз
Миллиардлаб пул сарфлаб, мамлакат имижини ошириш, туризм салоҳиятини кўтариш, Ўзбекистон хавфсиз давлатлигини пиар қилишга ҳаракат қиламизу, лекин мана бунақа чаласаводларни деб ҳаммаси бир тийин бўлади.
Самарқандда Қозоғистондан келган сайёҳларни ҳужжатлари жойида бўлса ҳам, ИИБга олиб бормоқчи бўлишган, рози бўлмаганлари учун электрошокер қўллашган. Видеодаги ходимлардан бирининг айтишича, уларга “план” қўйилган.
ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсовнинг ёзишича, 20 майдан 21 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари қўшни мамлакатдан меҳмонга келган сайёҳларни шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилган.
“Қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади”, - дейилади хабарда.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1840


