Рахмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Маҳалла вазири Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Маматов Рахмат Тошназарович Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У бунга қадар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. Демак, уни вазир лавозимидан озод этиш тўғрисида Президент фармони ҳам имзоланган.
Унинг ўрнига ким вазир бўлиши ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, Рахмат Маматов вазир бўлгунга қадар Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жуда қизиқ тайинлов. Вазирликдан вилоят ИИБга бошлиқ…
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 682






