Тошкент вилоятида эрталабки мажлис аниқланди
Foto12-fevral, 2022, 10:231 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Manba:davletovuz
Тошкент вилояти ҳокимининг тайинланганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов (собиқ Олтиариқ ҳокими) 12 февраль куни соат 7.00га йиғилиш чақиради.
Бугун эрталаб ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев Тошкент вилояти ҳокимлигига борган.
Инспекция ходимлари соат 07:10 атрофида ҳокимият биносига кириб боришганда, мажлис ўтказилаётганлигини аниқлашди.
Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетишган.
- 😁 3570

