Xalq nazorati portali Toshkent tumanlari reytingini e'lon qildi
«Халқ назорати» рейтинги: Янгиҳаёт ва Миробод энг яхшилар, Бектемир ва Шайхонтоҳур энг ёмонлар. Энг ваъдабоз ҳокимлик — Яшнобод.
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги муаммоларга мўлжалланган «Халқ назорати» иловаси ҳақида айтган эдим. Хабар беришларича, платформада рейтинг тизими ҳам йўлга қўйилибди. Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг ечимига қараб, махсус алгоритм натижасида рейтинг ишлаб чиқилар экан. Рейтинг ҳар 3 дақиқада янгиланади.
Сиз ҳам рейтинг билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин:
https://xalqnazorati.uz/uz/problems/rating
Рейтинг тизимида нафақат Тошкентдаги туманлар, балки 20 та масъул ташкилотларнинг рейтинги ҳам юритилмоқда.
Яна ҳам қизиқ томони, туман ва ташкилотларнинг ваъдабозлик рейтинги ҳам ишлаб чиқилибди. Яъни фуқаролар мурожаатларига "Бўлди, бажарамиз, дастурга киритамиз, у қиламиз, бу қиламиз" деб хўжакўрсинга ишлайдиганлар рейтингини ҳам кўриб бориш мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 726


