Магистратурада ўқийдиган хотин-қизларнинг контракти тўланади
✅ Магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети ҳисобидан қопланади
ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли қарорига кўра, бундан буён давлат ОТМлари магистратурасига ўқишга кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бунда 2-босқичга ўтган хотин-қизларнинг фақат 2-босқичи учун, шунингдек жорий йилдан бошлаб магистратурага кирадиган барча хотин-қизларнинг тўлиқ ўқиш даврига тўлов-контрактлари қоплаб берилади.
Фақат бу ерда оддий (базавий) контракт ҳақида гап кетмоқда. Табақалаштирилган (супер) контракт билан кирган хотин-қизлар супер-контрактини ўзи тўлайди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1805
