Давлат ОТМлари контракт нархларини олдиндан эълон қилиши керак
Нега давлат ОТМлари тўлов-контракт нархини олдиндан эълон қилмайди?
@xushnudbekuz каналининг муҳокамалар гуруҳида бир изоҳга кўзим тушди ва ундаги фикрлар менга ҳам маъқул бўлгани учун сизлар билан бўлишгим келди. Жумладан, унда шундай дейилади (имлоси таҳрирланди):
«Ассалому алайкум. Қабул тугашига 9 кун қолди. Нега қабул бошланганда хусусий ОТМлар сингари давлат ОТМларида ҳам квота ва контракт суммаси бирга кўрсатилмайди?
Кўплаб ОТМларга молиявий мустақиллик берилди, улар ўз квота ва тўлов-контракт нархини ўзи белгилайди. Нега олдиндан суммасини айтишмайди? Олдиндан ҳамма ОТМлар контракт нархини чиқарса, абитуриентлар ҳам чўнтагига қараб, тўғри келадиган йўналишда ўзини синармиди.
Инсон ҳаракат қилиб, яхши балл олиб ўқишга кирдим, деб турсаю кейин контракт нархини 20-30 млн сўмлиги сабабли ундан воз кечса, алам қилади-да. Балки шу йўналишга бошидан топшириб ҳам ўтирмасмиди...»
Юқоридаги фикрлар жуда тўғри. Ўзим ҳам атайин 5-6 та университет сайтига кириб, жорий йилги тўлов-контракт нархлари қанчалиги билан қизиқдим, лекин бирортасида бунақа маълумот топилмади. Яна шаффофлик ҳақида гапирамиз ўзимизча. Эртага сентябрда ўқиш бошлангандан кейин, дабдурустдан "контракт фалон миллион сўм бўлди", деб эълон берамизу, талабаларни шокка туширамиз. Кейин яна ҳайрон бўламиз, нега бунча норозилар кўп, намунча шовқин қилишмаса булар, деб.
👉 @xushnudbek 👈

