UzIMEI тизимидаги фирибгарлик ва жиноий гуруҳ фош этилди

Matn19-iyul, 2022, 15:082 daqiqa0 koʻrish

Ҳар қанча танқид қилинса ҳам ўзгармайдиган энг безбет тизимлардан бири — UzIMEI балоси ҳақида

Андижон шаҳрида яшовчи, телефон сотиш ва сотиб олиш билан шуғулланган А. Аҳмедов (1991 й.т.), Андижон вилояти ИИБ АКТ ва ахборотни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Р. Мирҳайдаров (1992), тадбиркор У. Мирзаев (1991), маҳаллий корхонада иш юритувчи Н. Ашуров (1990), собиқ мактаб ўқитувчиси Б. Камолдинов 2020 йилнинг январь ойида божхона назоратини четлаб ўтиб, Ўзбекистонга кириб келаётган кўп сонли мобил телефонларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш мақсадида жиноий тил бириктирган.

Мирҳайдаров ва Мирзаев Ашуров ва Камолдинов орқали Ўзбекистонга чиқиб кетган ва қайтган фуқароларнинг маълумотларини тизим оператори — «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУКда рўйхатга олган.

Андижон вилояти ИИБда АКТ бўлими бошлиғи бўлган Мирҳайдаров жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотларини қонунга хилоф равишда тўплаган, ишлатган ва ўтказиб юборган. Хорижга чиққан фуқароларнинг шахсий маълумотлари вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бошқармаси маълумотлар базасида мавжуд бўлиб, у охирги тўрт ой давомида ишлаган ва маълумотлар базаси паролини билган. Уларни яширинча йиғиб, Мирзаев орқали Аҳмедовга Telegram’дан жўнатган. Аҳмедов бунинг учун Мирзаевга 13 800 АҚШ доллари берган, шундан 12 000 АҚШ долларига Мирҳайдаровга Nexia-3 русумли автомашина сотиб олишга сарфланган, қолган 1800 долларни эса Мирзаев хизмати учун олган.

Жиноий гуруҳ бошқа номаълум шахслар билан тил бириктириб, Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган умумий қиймати 6,4 млрд сўмлик 3 минг 618 дона телефоннинг IMEI-кодини учинчи шахсларнинг паспортларига расмийлаштиришга ёрдам берган. Ноқонуний олиб кириш натижасида 1 млрд 630 млн сўмлик божхона тўловлари тўланмаган.

Материалларга кўра, бунинг учун улар ИИБнинг «Узоқ муддатга кетган шахслар» электрон базаси маълумотларидан фойдаланишган. 40 мингга яқин шахснинг шахсий маълумотлари пароль билан ҳимояланган Excel файлида гуруҳнинг яна икки аъзосининг Telegram аккаунтига юборилган. Битта телефоннинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш учун 0,5−2 доллар олишган. Пуллар ҳукм қилинганлар номига очилган пластик карталарига ўтказилган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek