Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини сотган шахс ушланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Тезкор тадбир давомида ушланган шахс ва стол устидаги 100 долларлик купюралар ҳамда махсус нур остидаги пул изи

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган “Ватанпарвар” раҳбари ушланди. “Права” нархи 12 млн сўмдан кўпроққа баҳоланган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Миробод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ватанпарвар” ташкилоти “Чилонзор ўқув спорт техника клуби” унитар корхонаси бошлиғи Ф.Э. фуқаро Ж.га “С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3 ойлик ўқув машғулотларида қатнашмасдан, ўқиганлик ҳақидаги гувоҳномани тайёрлаб бериши эвазига дастлаб, 1,5 млн сўмни қўлга киритиб, қолган 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Унга жиноят иши қўзғатилди.

Тасаввур қиляпсизми, кўчада одамлар “права”ни ўқимасдан сотиб олиш учун 1000 доллардан кўпроқ пул беришга тайёр. Талаб борки, таклиф бор. Лекин ҳалол ўқиб, ўзи кучи билан имтиҳон топширишга, бошқача айтганда, билим олишга пул тикишга тайёр эмас.

Кўчада эса аҳвол чатоқ. Жорий йилнинг дастлабки 4 ойида 2 173 та ЙТҲ содир бўлган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 465
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek