Сўхда янги болалар оромгоҳи очилди

Albom4-iyun, 2022, 19:542 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Сўх туманидамиз. Анчадан буён Сўхга келишни ният қилиб юргандим, бугунга насиб қилган экан.

Бу ерда Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан давлат бюджети ҳисобидан қурилган 200 ўринли Сўх болалар соғломлаштириш оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов сўзга чиқиб, сўхликларни ушбу янги болалар оромгоҳи билан табриклади.

Оромгоҳда болаларнинг таътил пайти мароқли ҳордиқ чиқариши ва билим олиши учун етарли шароитлар яратилган.

Шунингдек, Сўх стадионида аҳоли учун байрам концерти уюштирилди. Сўхликлар ўзбек санъатининг машҳур вакиллари билан бир қаторда Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов қўшиқларидан ҳам баҳраманд бўлишди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 702
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek