Андижон вилояти коррупцияда етакчилик қилмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganАндижон вилояти коррупцияда етакчилик қилмоқда
Андижон вилоятида коррупциялашганлик бўйича барча кўрсаткичларда салбий тенденция кузатилмоқда, деб хабар бермоқда Антикоррупция агентлиги.
Жумладан:
➖Коррупцияга оид жиноятлар содир қилиш бўйича вилоят ўтган 3 ойда энг юқори ўринларни эгаллаб турибди;
➖Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига аҳолиси коррупция бўйича энг кўп мурожаат қиладиган ҳудудлар ичида республикада 1-ўринни банд этмоқда;
➖2021 йилда вилоят ҳокимлигининг 4 нафар, туман ва шаҳар ҳокимликларининг 18 нафар ходимлари коррупциявий жиноятлар содир этган;
➖ 2021 йилда 22 нафар шахсга нисбатан 18 та жиноят иши судга юборилган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 580

