Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи ушланди

Matn24-yanvar, 2019, 16:281 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

БУХОРО ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ БЎЛИМ БОШЛИҒИ УШЛАНДИ

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи Б.Қ. фуқаро Б.М. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тассаруфидаги кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ. ва Б.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: Бош прокуратуранинг расмий Телеграм канали👇
@uzbprokuratura

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek