Ҳокимликлардаги коррупция: бир ойлик ҳисобот
Охирги 1 ойда ҳокимликларнинг пора билан қўлга тушган вакиллари:
11 сентябрь - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов қўлга олинган. Айрим манбалар, у инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилган дейишди.
15 сентябрь - Андижон шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси фирибгарлик йўли билан "Жаҳон бозори" савдо комплекси ҳудудидаги бўш турган 60 кв.метр ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ажратиб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан 17500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 16000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
16 сентябрь - Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳокими ўринбосари туман кадастр бўлими мутахассисидан 100 АҚШ доллари пора олаётганида қўлга тушди. Кадастр мутахассиси эса бошқа бир фуқародан 0,30 га лалми ер участкаси ажратиб бериш эвазига 30 миллион сўм олган.
26 сентябрь - Муборак туман ҳокими ёрдамчиси қурилиш ташкилоти ҳисоб рақамига ажратилиши керак бўлган 302 миллион сўм маблағнинг 7%ини, яъни 21 млн сўмни пора сифатида олаётганда қўлга тушган. У бу пулларни Муборак туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғига бериши кераклигини айтгач, шериги ҳам қўлга олинган.
29 сентябрь - Наманган вилоятининг Чуст тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шарофиддин Юсупжонов боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил этиш учун 5,3 гектар ер майдони бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1800 долларни олаётган вақтида ушланди.
5 октябрь - Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ж.Н. туризм учун ажратилган захира ерлардан 3 гектар майдонни олиб беришни ваъда қилиб, эвазига олдиндан 5000 АҚШ доллари пора олаётганида қўлга тушди.
7 октябрь – Хива шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.О. кадастр бўлими мутахассисидан 2000 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Берилган пора эвазига фуқарога 1000 кв. метр ер участкаси ажратиб беришни ваъда қилган.
Бу аниқланганлари холос. Ҳали аниқланмаган коррупцион жиноятлар қанча экан-а?!
Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

