Ўзбекистонда шаҳарларнинг турлари ва мақоми

Matn8-oktabr, 2018, 13:072 daqiqa0 koʻrish

Мавзуни давом эттириб #билибқўйганяхши

Ўзбекистонда шаҳарлар уч хил турга бўлинади:
1) Республикага бўйсунувчи;
2) Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятларга бўйсунувчи;
3) Туманларга бўйсунувчи.

Республикага бўйсунувчи шаҳар бизда фақат 1 та – пойтахтимиз Тошкент шаҳри.

2-тоифага бўйсунувчи шаҳарлар сони эса 30 та. Юқорида рўйхати бор.

Туманларга бўйсунувчи шаҳарлар ҳам кўп (аниқ сонини билмадим). Масалан, Қорасув шаҳри Қўрғонтепа туманига бўйсунади, Жума шаҳри Пастдарғом туманига бўйсунади ва ҳ.к.

Қўйилган талаблар

Қорақалпоғистон ёки вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига, қоида тариқасида, камида 30 минг аҳолиси бўлган, муҳим маъмурий аҳамият касб этадиган, истиқболли иқтисодий ва маданий марказлар деб ҳисобланган шаҳарлар киритилиши мумкин.

Туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига, қоида тариқасида, камида 7 минг аҳолиси бўлган, саноат корхоналари ва ривожланган инфраструктураси мавжуд шаҳарчалар, аҳоли пунктлари киритилиши мумкин.

Шаҳарчалар туркумига саноат корхоналари, қурилишлар, темир йўл станциялари ва бошқа муҳим объектлар яқинида жойлашган ҳамда қоида тариқасида камида 2 минг аҳолиси бўлган аҳоли пунктлари киритилиши мумкин.

Ким тузади ёки тугатади?

Вилоятларни тузиш ва тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан;

Туманларни тузиш ва тугатиш тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан;

Қорақалпоғистон Республикасида туманларни тузиш ва тугатиш Қорақалпоғистон ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан Олий Мажлиснинг розилиги билан;

Қишлоқлар, овулларни тузиш ва тугатиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистонда эса — Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.

Чегараларни ким ўзгартиради?

Қорақалпоғистон Республикасининг чегараси фақат унинг розилиги билан Жўқорғи Кенгес қарорига асосан Олий Мажлис томонидан ўзгартирилиши мумкин.

Вилоятлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш — вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан;

Қорақалпоғистонда туманларнинг чегараларини ўзгартириш - тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан;

Қишлоқлар ва овуллар чегарасини ўзгартириш — туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистонда эса — Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek