Парламент йиғилишлари яна жонли эфирда узатилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Яхши янгилик: Сенат ва Қонунчилик палатаси йиғилишлари яна жонли эфирда узатиладиган бўлди

Олий Мажлис Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлиси 2022 йил 28 май куни соат 10:00 да ўз ишини бошлайди. Хабар берилишича, ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилади.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи йиғилишлари ҳам YouTube орқали жонли эфирда намойиш қилинади. Хабар берилишича, маълум техник ишлар якунланган, энди Парламент қуйи палатасининг асосий мажлислари янгича форматда, Live эфирга узатилади.

Аввалроқ Парламент палаталари йиғилишлари жонли эфирда намойиш этилмай қўйгани жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 843
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek