Конституцияга киритиш учун дастлабки таклифлар эълон қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Конституциявий комиссия номига келиб тушаётган дастлабки таклифлар эълон қилинди

Конституциявий комиссия матбуот хизмати раҳбари Одилжон Тожиевнинг хабар беришича, кенг жамоатчилик томонидан Асосий қонунимизга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича кўплаб фикр-мулоҳазалар, таклифлар келиб тушган. Уларнинг аксарияти ҳозирча ижтимоий тармоқларда билдирилди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, таклифлар Конституциямизнинг 13, 15, 29, 37, 40, 41, 53, 78, 80-моддалари билан боғлиқ. Хусусан:

1. Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши;

2. Конституциянинг олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан-тўғри амал қилиши;

3. Ҳар кимнинг ахборот ресурслари, коммуникация технологиялари ва интернетдан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги;

4. Давлатнинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлаш мажбурияти;

5. Давлатнинг ишсизлик ва камбағалликни тугатиш учун ўзининг барча имкониятларидан фойдаланиш мажбурияти;

6. Ҳар бир инсоннинг соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эгалиги;

7. Давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги ва бошқалар шулар жумласидандир.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 606
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek