Sog'lom turmush tarzi platformasi nega bekor qilindi
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Мавзуни давом эттириб:
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг Телеграм каналида 2021 йил 9 ноябрдаги видеоселекторда Шавкат Мирзиёев юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда энг муҳим омил соғлом турмуш тарзига амал қилиш эканига алоҳида эътибор қаратгани, “Соғлом турмуш тарзи” платформасида фойдаланувчилар сони 600 минг нафарга етгани, Молия вазирлигига келгуси йилда бу борадаги тарғибот ишларини кучайтариш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга қўшимча 60 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилгани маълум қилинган.
Лекин амалда нима бўлди:
⭕️ 2022 йил 15 январда пиёда юрган аҳолига пул бериш тўхтатилди, бунга сабаб янгича рағбатлантириш тизимига ўтиш эканлиги айтилди.
❌ 2022 йил 6 апрель куни ушбу тизим бутунлай бекор қилинди.
🤔 Ия, юртимизда юрак-қон томир касаллиги устидан мутлақ ғалаба қозонилдими шунда? Бўлдими, энди одамлар пиёда юрмаса ҳам бўладими, уларга касаллик яқинлашмайдими?
Хуллас, нима бўлди? Кимдир мундоқ бир ётиғи билан тушунтирадими?
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2509


