Берунийда права олиб бермоқчи бўлган авто ўргатувчи ушланди
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz«Энди жуда кеч» БМТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича катта тарғибот кампаниялари ўтказиб туради. Масалан, юқорида «Энди жуда…Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича бизнинг ёмон аҳволимиз ҳақидаги навбатдаги хабар. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган авто ўргатувчи уста қўлга олинган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда автомактаб ўргатувчи устаси Н.Н. фуқаро З.Н.га ва унинг 3 нафар танишига авто ўқув жараёнларига умуман қатнаштирмасдан, имтиҳонлардан танишлари орқали ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у 800 доллар ва 16 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 390


