Тошкентда Банк ва ритейл мавзусида ПЛАС-Форум ўтказилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Банк ва ритейл ПЛАС-Форум Ўзбекистон тадбирининг эълони, 25-26 май 2022 йил

25-26 май кунлари Тошкентда “Банк ва ритейл. Рақамли трансформация ва ҳамкорлик” мавзусида Халқаро ПЛАС-Форум ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тадбирда банк ва ритейл соҳаларида бизнесни ривожлантириш ва трансформация қилиш бўйича амалиётчи эксперт Майкл Ракман, Visa вице-президенти ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбойжондаги ҳудудий менежери Кристина Дорош, Миллий банклараро процессинг маркази - HUMO тўлов тизими директори Шуҳратбек Қурбонов каби кўплаб мутахассислар ўз тажрибаси ва фикрлари билан ўртоқлашади.

Шунингдек, Тошкентда ПЛАС-Форум доирасида 25 май куни UZCARD ва Иннотех компаниялари "Start up Birdge" ва Demo Day акселерация дастурларининг якуний натижалари эълон қилинади. Тадбирда 6 та финал иштирокчиси бўлган компания иштирок этиб, ўз питч ва лойиҳаларини тақдим этади.

Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали: https://uz.plus-forum.com/#forteen-screen

  • 👍 234
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek