Шавкат Мирзиёев БАА Президентига таъзия билдирди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён суҳбатлашмоқда
Шавкат Мирзиёев БАА расмийлари билан мулоқотда
Шавкат Мирзиёевнинг таъзия маросимидаги учрашуви

Шавкат Мирзиёев Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари янги Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Бош вазир ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, уларга таъзия билдирди.

Бугунги таъзия маросимида Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ, Исроил Бош вазири Нафтали Беннет, жами 40 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1450
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek