Тошкентнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти тўхтади
Matn22-iyul, 2022, 18:511 daqiqa1 koʻrish
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" хабари:
«Қодирия» бош сув иншоотида электр таъминоти билан боғлиқ юзага келган носозлик сабаб пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти тўхтаб қолди.
Махсус таъмирлаш гуруҳи томонидан электр таъминоти билан боғлиқ носозликни бартараф этиш ишлари жадал давом этмоқда.
Яқин соатларда сув таъминоти қайта тикланади. Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз».
👉 @xushnudbek 👈


